Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ

Янги йил олдидан “Тоҳир бобо” базмгоҳида болажонлар учун “Президент арчаси” байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Б. Кадиров иштирок этиб, болажонларни янги йил билан қутлади. Ота-она қаровисиз бўлган ва ногирон болажонлардан 26 нафарига Президент совғаларини топширди. Шундан сўнг, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларидан 200 нафар ўқувчиларга ҳам ҳокимлик ва туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлими томонидан янги йил совғалари улашилди. Қорбобо, Қорқиз ва турли эртак қаҳрамонлари билан биргаликда арча атрофидаги қизиқарли ўйин-кулгу ва ҳар хил шоуларни ташкил этилгани болаларга кўтаринки кайфият бахш этди. Айниқса, таниқли хонанда, Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари Халқ артисти Мардон Мавлоновнинг тадбирда қатнашиб, болалар билан рақс тушиб, қўшиқ ижро этгани улар учун унутилмас сана бўлиб қолди.

–Гарчи ҳаётда ота-онасиз ўсаётган бўлсамда бошимда халқсевар, болапарвар Юртбошим, атрофимда эса ғамхўр инсонлар борлигидан кўнглим тўқ. Бугунги тадбирда ҳам буларни қалбдан ҳис этдим, -дейди 23-умумтаълим мактаби 3-синф ўқувчиси Малика Сафарова.

Ушбу тадбир барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Т. ЮСУПОВ


Последнее редактирование: 27/02/2017 18:28;   Просмотров: 1827
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку