1 июлдан эътиборан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида пенсия тўловлари Халқ банкининг 2 мингта сайёр кассаси томонидан тўланиши тўлиқ жорий қилинди. Эндиликда пенсионерлар ҳар ойлик пенсиясини жадвалга муваофиқ ўзи яшаётган фуқаролар йиғинидан олиши мумкин. Белгиланган вақтда пеенсиясини олишга улгурмаган шахсларга бошқа кунларда олиш имкони яратилган.
Ҳозиргача банк филиаллрининг махсус кассасаларига нақд пулларни ўз вақтида ва узлуксиз етказиб бериш мақсадида 590 та "№Дамас" автомашинаси берилди. Келгусида жойлардаги филиаллар эҳтиёжига кўра қушимча автомашигналар билан таъминланиши режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсия ва нафақаларни махсус кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларга Халқ банки ходимлари пенсия ва нафақаларни улар яшайдиган манзилга етказиб беради.
Пенсия маблағлари тарқатилиши жараёнида юзага келадиган муаммо ва шикоятларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича 1106 қисқа рақамли "ишонч телефони" ташкил этилди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.