Самарқанд туманида 2022 йилнинг сентябр ойи учун жами 32447 нафар пенсия олувчилар мавжуд бўлиб шундан:
-ёшга доир пенсия олувчилар-23669 нафар
-ногиронлик пенсияси олувчилар-2801 нафар
-боқувчисини ёқотганлик бўйича пенсия олувчилар-1828 нафар
-Иш стажига эга бўлмаган ижтимоий нафақа олувчилар-3920 нафарни ташкил этади.
Пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар сентябр ойи учун жами талаб 29 млрд 790 млн. 632сўм
-Халқ банки орқали 18 млрд 950 млн 412 сўм
-Болаликдан ногиронлик нафақаси олувчилар 3920 нафар 2 млрд 425 млн 267 сўм
-Компенсатсия олувчилар 801 нафар 118 млн 640 сўм
-Банк пластик карточкалари орқали 9539 нафар 7 млрд 908 млн 787 сўм
Имтиёзли тоифалар ҳақида
Уруш ногиронлари ва қатнашчилари жами - 1 нафар
Фронт ортида меҳнат қилганлар - 29 нафар.
ЧАЭС –ногиронлари жами - 18 нафар
Шундан
2- гуруҳ ногирони - 8 нафар
3- гуруҳ ногирони – 10 нафар
Бензин харажатига компенсация олувчилар жами-8 нафар
Туманда ижтимоий ҳимоя Ягона Реестри дастури орқали амалга оширилган ишлар ҳақида қисқача:
2022 йилнинг сентябрь ойиучун 10 минг 972 та оилага 3 миллиард 453 миллион 573 минг сўм болалар нафақаси учун, 161 та оилага 61 миллион 180 минг сўм моддий ёрдам учун тўлов қайдномалари шакиллантирилди ва АТ Халқ банки Самарқанд туман филиалига Ахборот тизими орқали юборилиб, маблағлар 100 фоиз молиялаштирилди.
Пенсия жамғармаси томонидан “ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ” ахборот тизимига сентябрь ойи учун жами 2130 нафар фуқароларнинг аризалари киритилган бўлиб шундан 944 та оилага болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган. Шунингдек 1003 нафар фуқароларнинг аризалари ахборот тизими орқали рад этилган, 183 нафар фуқароларнинг аризалари ФХДЁда оила таркиби шаклланмаганлиги сабабли дастурдан ўчирилган.
Жумладан: 602 нафар фуқароларнинг аризалари оиланинг меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоси мавжудлиги; 313 нафар фуқароларнинг аризалари оиланинг даромади меъзондан юқори бўлганлиги; 38 нафар фуқароларнинг аризалари оила аъзоси номида янги автотранспорт воситаси мавжудлиги; 29 нафар фуқароларнинг аризалари оила аъзоси номида икки ва ундан ортиқ автотранспорт воситаси мавжудлиги; 21 нафар фуқароларнинг аризалари оила аъзоси номида икки ва ундан ортиқ турар жой ёки нотурар мулкий даромадлари мавжудлиги сабабли “ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ” ахборот тизими томонидан рад этилган.
Алоҳида ахамият беринг!!! Ҳурматли фуқаролар, кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланиши, инсон омили аралашувисиз “ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ЯГОНА РЕЕСТРИ” ахборот тизими орқали тайинланади. Яъни Пенсия жамғармаси, Маҳалла фуқаролар йиғини ва бошқа ташкилот ёки шахс томонидан нафақа тайинлаш имкони мавжуд эмас.
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам учун ариза бериш ёки тайинлаш жараёнида “КОРРУПЦИОН” яъни, таъмагирлик, маблағ (ПОРА) талаб қилиш, кам тўлаш ҳолатларига дуч келсангиз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Пенсия жамғармаси ишонч телефони 1140 рақамига ёки Пенсия жамғармасининг Самарқанд вилоят бошқармасининг (66)235-54-62, (66)233-47-50 ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
БАХТИЁР ҚОСИМОВ,
Пенсия жамғармаси Самарқанд
туман бўлими бошлиғи
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.