Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Халқ демоктарик партияси Марказий Кенгаши ва вилоят Кенгашининг ташаббуси билан туманимизда маънавий-маърифий тадбир уюштирилган эди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Марказий Кенгашига мақбул бўлганлиги боис барча вилоятларда бундай тажриба, маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини жорий этиш тавсия этилган эди.
Шу боис яқинда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг тавсияси билан туманимизга Қорақалпоғистон Республикаси Марказий Кенгашининг раиси Эшимбетов Халилулоҳ бошчилигида ушбу республикадаги туман ва шаҳар Кенгашларининг раислари ташриф буюрдилар. Улар ўз партиядошлари фаолиятининг ибратли томонларини ўргандилар. Бир сўз билан айтганда, ЎзХДП туман Кенгашининг фаолияти меҳмонларга ибрат мактабини ўтади.
Шоҳрух ЭРГАШЕВ,
ЎзХДП туман Кенгашининг ижрочи котиби
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.