Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ПАРЛАМЕНТДАГИ ЁШЛАР ВАКИЛИМИЗ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорликда билан Қонунчилик палатаси ҳузурида "Ёшлар парламенти" ташкил этилганди. Мазкур парламентга туманимиздан Ўзбекистон Халқ Демократик партияси томонидан номзоди кўрсатилган Моҳинабону  Қобулова парламент аъзолигига сайланди. Эндиликда у туманимиз ёшларининг парламентдаги вакили ҳисобланади.

- Ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг долзарб муаммоларини ёшлар иштирокида муҳокама қилиш, ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш, уларда ватанпарварлик руҳини кучайтиришда вакиллик органлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш Ёшлар парламентининг асосий вазифаси саналади, - дейди М.Қобулова - Албатта, менга билдирилган бу ишончни оқлашга ҳаракат  қиламан.

Биз Моҳинабонуга бу борада омад тилаймиз.

Т.НУР


Последнее редактирование: 16/09/2020 09:54;   Просмотров: 715
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку