Бугунги кунда Covid-19 деб аталмиш вирус дунё мамлакатларини жиддий имтиҳондан ўтказмоқда. Бизнинг мустақил Ўзбекистон истисно эмас. Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан пандемияга қарши зарур чора-тадбирлар кўриляпти. Қисқа муддат ичида давлатимиз раҳбари томонидан муҳим ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Айниқса, мамлакатимизда шу йил 1 августгача карантин қатъийлаштирилди.
Бугун пандемияга қарши курашишда ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра оширадиган янги босқич бошланди. Шунинг учун ҳам мўҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев куни-кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталар экан, охирги пайтда юртимизда бу касалликка чалинганлар сони ошгани, бундай ҳолат аҳоли орасида ҳам кўплаб рўй бераётганига эътиборни қаратди. - Давлатимиз раҳбари ғоят куюнчаклик билан ҳар бир фуқаронинг соғлиғи учун жиддий эътибор қаратган ҳолда, пандемияга қарши курашишда ҳушёрлик ва масъулиятни оширадиган янги босқич бошлаётганини таъкидлади. Туманимиздаги Оҳалик маҳалласи шоҳ кўчасида карантин пости ташкил этилган бўлиб, меҳмонларнинг кириб-чиқиши қатъий назорат қилинмоқда. Бундай хайрли ишда шаҳар ички ишлар давлат автомобиль назорати инспекторлари Шероз Жамолов, Умеджон Баҳронов, Алижон Ўрозов, шаҳар миллий гвардия ходимлари Озодбек Раупов, Ёдгор Қурбонниёзов, қўриқлаш бошқармаси ходимлари Алибек Милтиқбоев ва бошқалар вақт билан ҳисоблашмай масъулият билан ўз бурчини бажаришмоқда.
- Биз пост вакилларидан миннатдормиз, - деди Оҳалик маҳалла фуқаролар йиғини раиси Инъомжон Сиддиқов, - чунки карантин қоидаларига қатъий амал қилиб келаяпмиз. Мақсадимиз - аҳоли саломатлиги ва осойишталигини сақлашдир. Зеро, бизнинг маҳаллада 8 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда.
Зоҳир Ҳасанзода
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.