Ўзбекистон Республикаси "Уруғчилик тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори билан тасдиқланган низомда Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органларига дон уруғлари етиштириш, экишдан олдин ишлов бериш, қайта ишлаш, сақлаш, сертификатлаш, уруғ ҳамда кўчатларнинг сифатини аниқлаш юзасидан назорат ўрнатиш вазифаси юклатилганлиги сабабли туманда уруғлик дон экилган фермер хўжаликлари ходимларимиз томонидан доимий назоратга олинган.
Бугунги кунда тумандаги 32 та фермер хўжаликларида 471.9 гектар ерга уруғлик дон экилган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 сентябрдаги "2019 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида" ги 775-сонли ҳамда 2018 йил 27 ноябрдаги "Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 959-сонли қарорлари талабларини сўзсиз бажарилиши таъминланмоқда. Бундан ташқари, сектор раҳбарлари томонидан фермер хўжаликларида 2019 йил ҳосили учун кузги етиштириладиган бошоқли дон экинлари уруғларини ҳар бир ривожланиш фазасида алоҳида парваришлаш ва агротехник тадбирларини ўз вақтида амалга оширилиши бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқилган бўлиб, ҳар бир бандлар бўйича назорат ишлари ташкил этилди. Шунингдек, туманда чорва моллари бош сонини кўпайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда қорамоллар бош сони 50665 бошга, жумладан, соғин сигирлар 18800, паррандалар 4 млн 580 минг, қўй ва эчкилар 154600, отларни 670 бошга етказиш режалаштирилган. Буларнинг самараси ўлароқ гўшт ишлаб чиқариш 24615 тоннага, сут ишлаб чиқариш 53990 тоннага товуқлардан тухум олиш 632 млн 050 минг донага етказилди. Худди шундай 5850 тонна парранда гўшти, 990 тонна балиқ овлаш, 163 тонна асал ишлаб чиқариш чора-тадбирлари ҳам белгилаб олинган.
Бир сўз билан айтганда озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги халқимиз дастурхонини тўкин-сочинлигини таъминлаб, ҳаётимиз фаровонлигига асосий омил бўлади.
Ш.БУРҲОНОВ,
У.ҒАНИЕВ,
Инспекциянинг туман бўлими катта инспекторлари
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.