«Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ресрубликамиз Президентининг 2020 йил 23 октябрдаги ПҚ-4861-сонли қарорларига асосан, мамлакатимизда ўсимликлар карантини тизимини янги босқичга кўтариш, соҳага илм-фан янгиликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми ва географиясини янада кенгайтириш, уларни етиштириш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудлар кесимида чора-тдбирлар режалари ишлаб чиқилмоқда.
Қарорга кўра туман ҳудудида ҳам 2020-2021 йилларда 10 дона ўсимликлар клиникалари ташкил қилинади: Ўсимликлар клиникаси-ўсимликларга агротехник, биологик ва кимёвий ишлов бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи ҳамда ўсимликларга ишлов бериш ва ўсимликлар зараркунандалари ва касалликларига қарши кураш учун аҳолини ва қишлоқ жўжалиги корхоналарини биохимёвий, кимёвий биологик, механик воситалар ва ускуналар билан таъминлайдиган тижорат ташкилоти бўлиб, қўйидагилар уларнинг асосий вазифаси саналади.
Ф.АБДУХАМИТОВ,
вилоят Ўсимликлар давлат карантини
инспекцияси инспектори
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.