Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҚОРБОБО ЕЛКАСИДАГИ СОВҒАЛАР

Айни пайтда барча жойларда Янги йил байрамига пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Кўчаларда, хиёбонларда ва савдо шохобчаларида арчалар безатилиб, "Янги йил қутлуғ бўлсин!" деб ёзилмоқда. Айниқса, Қорбобо елкасига совғалар кўтариб келиши болажонларга аъло кайфият бағишламоқд

Тумандаги Хожа Аҳрори Валий маҳалласи марказида барпо этилган арча муҳташамлиги ва энг баландлиги билан барчанинг диққатини ўзига тортмоқда. Бу ерда саҳна ўрнатилиб, санъат аҳли дилрабо куй-қўшиқлари билан тўпланганларга маънавий озуғ бағишламоқда. Арча ёнгинасида савдо растаси ташкил этилган. Туман аҳолиси ва узоқ-яқиндан келган меҳмонлар мева, полиз, сабзавот цитрус маҳсулотлари, гўшт, тухум, балиқ ва бошқа турли хил ноз-неъматларни арзон нархда сотиб олмоқдалар.
- Менинг касбим ҳайдовчилик, - ўзини таништирди Меҳрож Муҳаммаджонов, - Самарқанд - Ургут йўналиш бўйича ўз "Дамас"им билан халқимизга хизмат қиламан. Касб тақозоси билан кўп жойларда бўламан. Аммо қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг энг сифатли ва арзони Хўжа Аҳрори Валий маҳалласида ташкил этилган савдо бозорида экан. Имкониятдан фойдаланиб, туман ҳокимиятига бундай ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдираман.
Бундай қалб сўзларини бошқалардан ҳам эшитдик. Ишончимиз комилки, Янги йил туманимизда хурсандчилик билан кенг нишонланади.

Зоҳир ҲАСАНЗОДА,
Бекзод ҚОДИРОВ


Последнее редактирование: 21/12/2018 11:25;   Просмотров: 912
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку