Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҚОНУНБУЗАР АЁЛЛАР

(мақоладаги манзил ва исм, фамилиялар ўзгартирилган)
Қаерда тинчлик, осойишталик ҳукм сурса ўша ерда тараққиёт, файз-барака, ободлик бўлади.

Албатта, бундай осуда ҳаётни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини мустаҳкамлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ички ишлар органлари ходимларининг залворли меҳнатини эътироф этиш жоиз. "Ҳушёрлик, огоҳ бўлиб яшаш - бир кунлик ёки бир ойлик мавсумий масала эмас, балки кундалик иш, кундалик амалий ҳаракат бўлиши лозим",-деган эдилар Биринчи Президентимиз ўз асарларининг бирида. Буни чуқур англаган ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари бошқа идоралар билан ҳамкорликда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг олдини олиш, маҳаллаларда, жамоатчилик орасида тарғиботни кучайтириш, фуқаролар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни кенг шакллантириш, ёшлар билан ишлаш йўналишлари бўйича профилактик тадбирлар ўтказиб келишаяпти.
Ана шундай ўтказилаётган тадбирларнинг бирида Гулзор массивида яшаётган Ирина Смернова диний маълумоти бўлмай туриб ғайриқонуний равишда бир гуруҳ аёлларга диний таълимотдан сабоқ бериб келаётгани аниқланган.
Маълум бўлишича, у шу ҳудудда яшовчи Ш.Ғозиева, И.Шарипова, М.Комилова, О.Қосимова ва Л.Худойбердиеваларга диний сабоқ бериб, улар билан биргаликда турли диний маросимлар ўтказишган.
Албатта, ҳеч бир ҳуқуқбузарлик жазосиз қолмайди. Суд ҳукми билан мазкур қоидабузарларнинг барчасига маълум миқдорда жарима жазоси тайинланди.

Т.ЮСУПОВ


Дата добавления: 22/02/2019 12:57;   Просмотров: 880
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку