Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҚОНУН ҲАММА УЧУН БАРОБАР

Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамиятининг Самарқанд туманидаги «Дўстлик» электр таъминоти корхонасида Р.П.комплекс бригада электрмонтёри лавозимида тинчгина ишлаб юрганди. Нима бўлди-ю, кейинги пайтларда хизмат вазифасини суиистеъмол қила бошлади

Фуқароларнинг электрон ҳисоблагичларини ўрнатиш, алмаштириш ва бу борадаги ҳужжатларни расмийлаштириш ваколатига эга бўлмасада, хизмат ҳудуди Миронқул маҳалласи фуқароси Адбурауф Бозоровнинг уйига янги электр ҳисоблагич ўрнатиб, ҳужжатларини расмийлаштириб беришга ишонтиради. Ундан дастлаб 550 минг сўм, орадан бир ҳафта ўтгач 350 минг сўм, жами 900 минг сўм пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.
Бу иши билан қамалиб кетиши мумкин эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 14 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Қарори 5-банди асосида жиноят иши ҳаракатдан тўхтатилди. Афсуски, Р.П.бундан хулоса чиқариб олмади. Яна шу эски ҳунарини давом эттирди. «Самарқанд ҲЭТК» Ажнинг 107 - 194 - сонли йўриқномасига биноан Р.П.нинг аҳолидан қарздорликни ундириш ёки бошқа хизматлар учун нақд пул олиши қатъий таъқиқланганига қарамай 2017 йилнинг август ойида туманнинг Навбоғ маҳалласи фуқароси Насиба Набиевани 85 минг сўм эвазига электр энергиясидан бўлган қарзини ва 150 минг сўм эвазига электр ҳисоблагични расмийлаштириб беришга ишонтиради. Тезкор тадбир жараёнида Р.П.фуқаро Н.Набиевадан пулни олаётган пайтда ушланди. Натижада у Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» ва «в» бандларида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этади.
Ҳуқуқбузар Р.П.жиноятига яраша жазосини олди. Энди одамни бир савол қийнайди. Нега энди соғлом фикрли, ақл-ҳушли инсонлар жиноят йўлига киришади? Бу қонунни менсимаслик-ми?
Қонун ҳамма учун баробар. Ким бўлишидан қатъий назар унга риоя қилиши, жамиятнинг энг фаол аъзоси бўлишга ҳаракат қилиши шарт.

И.ШЕРОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга ҳамда жиноий
даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш
департаментининг туман бўлими бошлиғи


Дата добавления: 08/06/2018 14:30;   Просмотров: 1099
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку