Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

"Oммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилди"

Мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, ахборот ва оммавий комуникациялар соҳасини бошқариш, тизимини қайта ташкил қилиш, ижтимоий–сиёсий ва социал иқтисодий ривожланишнинг муаммоли масалаларни ҳал этишда, оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилди десак хато қилмаймиз.

Барчага яхши маълумки матбуот ва оммавий ахборот воситалари иши ҳамма томонлама ҳам оғир ва маъсулиятлидир. Мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган очиқлик ва ошкоралик сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган ҳозирги пайтда бу масъулият янада кучаймоқда.
Бугунги кунда дунё шиддат билан ўзгармоқда. Барча соҳаларда ахборот олиш ва уни етказиш таъсирчан жамоатчилик фикрини шакллантириш заруратга айланган. Бундай мураккаб шароитда ҳаёт янгидан–янги талаб ва вазифаларни олдимизда қўймоқда.
Журналистлар ҳамиша бир қадам олдинда юришлари шарт. Тезкорлик, холислик ва адолат тамойиллари ОАВни чинакам эркин фикр минбарига айлантиради.
Жонажон Ўзбекистонимизни ўз тараққиётининг янги ва муҳим босқичига қадам қўяётган ҳозирги даврда медиа соҳаси вакиллари - журналист ва муҳаррирлар, радио каналлар, газета ва журналлар, нашриёт ва босмахона ходимлари Ватанимизнинг демократик қиёфасини шакллантириш, уни дунёга тараннум этишда беқиёс ҳисса қўшиб келаётганини эл-юртимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.

Зокиржон АСРОРОВ,
Самарқанд stv.uz сайтининг бош муҳаррири,
Турон фанлар академиясининг фахрий академиги.


Последнее редактирование: 11/07/2024 11:26;   Просмотров: 1035
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку