Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ОЛОВ - ЁВ!

Қиш мавсуми аввалги йиллардаги каби совуқ бўлмаган бўлса ҳам тасодифларга бой. Халқимизни ёнғинга қарши кураш ходимлари, жамоатчи фаоллар қанчалик эҳтиёткорлик, огоҳликка чорламасин, уларнинг ёнғин хавфи олдини олишга бўлган бепарволиги хунук оқибатларга олиб келмоқда.

Унутмаслик керакки, олов - тилсиз ёв! У бепарволикни ёқтирмайди. Яқинда «Янги равот» маҳалласида яшовчи 1965 йилда туғилган фуқаро Акбар Рауповнинг яшаш уйида иситиш печи мўърисининг меъёридан ортиқ қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 30 м.кв. шиферли том қисми ёнган.
Шунингдек, тумандаги «Шалғамон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1938 йилда туғилган Саъди Сайфиевнинг яшаш уйи ертўласида электр симининг қисқа туташувидан чиққан ёнғин оқибатида 10 м.кв тахтали шифти ёниб кетиб, анча моддий зиён етказди. Худди шундай Ўрта Арабхона маҳалласида яшовчи Шарофиддин Атамуродов яшаш уйидаги иситиш печини ҳаддан зиёд қиздириб юборганидан ҳаммомининг 10 м.кв тахтали деворларига ёнғиндан зарар етказилган.
Юқоридаги ҳолатларда ҳам фуқароларнинг бепарволикка йўл қўйгани ёнғин содир бўлишига олиб келган. Азиз юртдошлар, ёнғиндан огоҳ бўлинг, жонингиз ва мол-мулкингизни асранг!

Ж.РаҲмонов,
туман ЁХБ бошлиғи.
М.КЕЛДИЁРОВ, бўлим инспектори


Дата добавления: 22/02/2019 12:25;   Просмотров: 964
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку