Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЎҒЛОНЛАР ҲАРБИЙ хизматДАН ҚАЙТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтиш ва захирага бўшатиш тўғрисидаги фармонига асосан 23 февраль куни Самарқанд темир йўл шоҳбекатида туманимиздан йигитлик бурчини ўтаб келган 131 нафар Ватан ҳимоячисини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман бўлими, ота-оналар ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Равшан Ражабов ота-оналарни фарзандларининг соғ-саломат келганлиги билан табриклаб, уларнинг келгуси ишларига омадлар тилади.
- Ватан ҳимоячиси бўлиш, - деди мудофаа ишлари бўйича туман бўлими бошлиғи, полковник Неъматилло Ғафуров - катта шараф ва бахтдир. Дунёда давлат ва ўлка кўп, аммо инсоннинг туққан онаси ҳам, унинг ватани ҳам битта. Ватанни севмоқ, уни ёмон кўзлардан асраш муқаддас бурчдир.
- Аскарлик гаштини суриш, Ватан посбони бўлиш менга ҳам насиб этганидан фахрланаман, - ҳаяжон ила сўз бошлади собиқ ҳарбий хизматчи Салоҳиддин Мирзаев, - энг муҳими, чиниқдим, тобландим ва анча қувватли, билимли бўлдим. Чунки ҳарбий хизмат ўзгача мактаб экан. Ниятим имтиёзимдан фойдаланиб, олий мактаблардан бирига кириб ўқишдир.
Туман Ёшлар иттифоқи етакчиси Тимур Қаҳҳоров ҳарбий хизматни ўтаб келганларга омад тилади ва эсдалик совғалари топширди.

Зоҳир ҲАСАНЗОДА
Суратда: ҳарбийларни кутиб олиш маросими акс этган.


Последнее редактирование: 09/03/2018 15:52;   Просмотров: 1288
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку