Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҚОИДАБУЗАР ҲАЙДОВЧИЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 28 февралдаги 294-сонли, 9 мартдаги 303-сонли, 14 декабрдаги 531-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сонли, 2011 йилдаги 139-сонли қарорлари ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида “Узавтодарётранс” агентлиги вилоят ҳудудий бўлими ҳамда давлат солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда туман ҳудудида ҳаракатланиш хавфсизлиги бўйича қатор тадбирлар ўтказиляпти.

Ана шундай тадбир натижасида яқинда Янгиариқ маҳалласида яшовчи Болтаев Жасур, ва Воҳидов Жўрабек Гулистон маҳалласида яшовчи Қодиров Ворис ва Андижони маҳалласида яшовчи Мажидов Акбарлар ўз бошқарувилардаги “Дамас” русумли автомашина билан лицензия ва бошқа ҳужжатлар олмасдан аҳолига пуллик хизмат кўрсатганликлари аниқланиб, қўшма баённома тузилди.

Бундан ташқари шу йилнинг январь ойида туман ҳудудидан ўтувчи 4р23 “Даштак-ТРИБ-2” автомобил йўлининг 4 км.да Равонак маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Меликов Амриддин ўз бошқарувида бўлган 30Y 223 ВА давлат белгили “Нексия” русумли автомашнасини бошқариб бораётган вақтида йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган Ҳафизов Ансоржон Тошпўлот ўғлини уриб юборади, натижада пиёда тан жароҳати билан ТТБ га даволаниш учун ётқизилган.

2017 йил 12 январь куни соат тахминан 08.30 ларда туман ҳудудидан ўтувчи 4н513 Гулобод қўрғонига кириш автомобил йўлининг 3 км.да ҳайдовчи Гулобод маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган Юсупов Зафар бошқарувида бўлган 30Z 032 GA русумли давлат белгили “Дамас” автомашинаси ҳайдовчи Собиров Рустам бошқарувидаги 30Z 070 LA давлат рақами “Дамас” русумли белгили автомашинаси билан тўқнашув содир этади ва натижада “Дамас”даги йўловчи, 1962 йилда туғилган Султонова Матлаб тан жароҳати билан ТТБ га ётқизилди.

“Экипаж транс” МЧЖ йўловчи ташувчи уюшма ҳайдовчиси Набиев Илҳом ўз бошқарувидаги “Матиз”, “Севинч транс” МЧЖ йўловчи ташувчи уюшма ҳайдовчиси Ражабов Аслиддин автобусини бошқариб темир йўл кесишмаси қоидасини бузганликлари аниқланди.

“Ҳақдор транс” МЧЖ йўловчи ташувчи уюшма ҳайдовчиси Оқилов Анвар уюшмага тегишли 30 637 ТТА давлат рақами Нексия русумли белгили автомашинани бошқариб йўл белгиси қоидасини бузган бўлса, Кўсаҳо маҳалласида яшовчи 1991 йилда туғилган Маллаев Иззатилло Комилович ўз бошқарувидаги 30Т 885 ВА давлат рақам белгили Ваз-2106 русумли, Жўйисой маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган Тоҳиров Собиржон Қобилович ўз бошқарувидаги 30G 121 DA давлат рақам белгили Ваз-2106 русумли автомашинани спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқарганликлари аниқланиб, баённома тузилди.

Рустам МЕЛИБОЕВ, туман ИИБ ЙҲХБ катта инспектори, сержант

Фаридун ҲАБИБОВ, маъмурий амалиёт нозири, сержант

СУРАТДА: ДАН ходими ҳайдовчи билан суҳбатлашмоқда.

Баҳодир ЗОҲИР олган сурат


Последнее редактирование: 31/03/2017 06:19;   Просмотров: 1531
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку