Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ОДАМ САВДОСИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

Инсоният ҳаётини хавф остига қўяётган одам савдоси бугунги куннинг долзарб масаласидир.

Таъкидлаш муҳимки, одам савдоси билан боғлиқ муаммолар Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Унга барҳам бериш мақсадида юртимизда бир қанча ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, ижроси таъминланмоқда. "Одам савдоси" иллати инсоннинг нафақат жисмоний кучини, балки унинг руҳияти, дунёқарашини пасайтириб, ҳаттоки маънавий қадриятлардан узоқлаштиради. Айрим шахслар содда юртдошларимизни бойлик орттириш, мўмай даромад тўланадиган ишларга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, Россия, Туркия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Тайланд, Сингапур давлатларига ноқонуний йўллар билан олиб чиқиб кетиб, сотиб юбораётганлари миллатимиз учун катта фожиадир. Айниқса, бу ҳолатларга ёшлар ва аёлларнинг аралашгани ачинарлидир. Мамлакатимизда ишлаб, пул топиш, фаровон яшаш имконияти бўла туриб, ёшларнинг тадбиркорлик билан шуғуллунишларига кенг имкониятлар яратилаётган бир пайтда уларнинг хорижда йўл олиши, хўрланиши, қул қилиб сотилиши миллатимизнинг маънавий қадриятларига номуносибдир.
Республика саломатлик ва тиббий статистика институти ҳудудий филиаллари, туман ва шаҳарлардаги "Саломатлик" марказлари, даволаш-профилактика муассасалари тиббий ходимлари ҳамкорлигида "Одам савдоси ва унинг салбий оқибатлари" мавзуида аҳоли ўртасида кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Булардан ташқари, "Фирибгарнинг тузоғига илинманг!", "Боши берк кўчага кириб қолманг!", "Одам савдосидан эҳтиёт бўлинг!" каби мавзуларда буклет ва плакатлар, тарқатма материаллар тайёрланиб, аҳолига тарқатилмоқда.

А.БОЛТАЕВ, шифокор


Дата добавления: 07/12/2018 15:15;   Просмотров: 909
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку