Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ОЧИҚ МУЛОҚОТ РУҲИДА

Вилоят ички ишлар бўлими бошлиғи полковник Шавкат Раҳмоновнинг сайёр қабули тумандаги Равонак маҳалласида бўлиб ўтди. Унда фақатгина туман ҳудудидан эмас, ҳатто вилоятимизнинг бошқа шаҳар ва қишлоқларидан кўплаб фуқаро ташриф буюришди. Уни туман ҳокими Носир Мавлонов қисқача нутқ сўзлаб очди.

- Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни халқ билан очиқ мулоқот орқали ҳал этишнинг замонавий механизмлари ва самарали усулларини жорий қилиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан биридир, - деди Носир Мамарасулович. Аҳамиятнинг давлатга ва эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади десак, муболиға бўлмайди.
- Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ички ишлар органлари ходимлари шундай фаъолият олиб боришлари керакки, халқ давлатдан рози бўлсин, - деди Шавкат Раҳмонов, - Айнан шу талаб тизимда амалга оширилаётган ва давом этаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади бўлиб қолаверади. Халқ манфаатларига хизмат қилиш, уларнинг тинчлиги ва осойишталигини сақлаш ички ишлар органлари фаолиятининг бош мезони ҳисобланади. Ходимларимиз кундалик фаолиятини садоқат, масъулият, ҳалоллик шиори ососида олиб бориши, қонунийликка, одоб-ахлоқ қоидаларига, хизмат интизомига қатъий риоя қилган ҳолда халқ хизматига доимо камарбаста. Шундан сўнг тўпланган фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар, айниқса биометрик паспорт олиш, светофор ўрнатиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, табиий газ, электртаъминоти ва бошқа ижтимоий масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Аҳолидан тушган шикоят ва аризаларнинг асосий қисми шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди.

Зоҳир ҲАСАНЗОДА


Последнее редактирование: 02/12/2019 11:11;   Просмотров: 1010
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку