Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ОБОДОНЧИЛИК ВА ТОЗАЛИК ЭЪТИБОРДА БЎЛДИ

Мамлакатда Қурбон ҳайити ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллик байрамини озод ва обод юртда кутиб олиш муносабати билан 18-19 август кунлари умумхалқ ҳашари уюштирилди. Унда барча аҳоли фаол иштирок этиб, маҳалла ҳудудлари, турар жойлар, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, корхонаю ташкилот ҳамда идоралар атрофини тартибга келтиришди, кўкаламзорлаштиришди, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатилди.

Умумхалқ ҳашарида туман бўйича 30 минг 885 нафар ёшлар, ҳаммаси бўлиб 51 минг 412 нафар фуқаролар иштирок этиб, 133 гектар майдон ободонлаштирилди, 127,6 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди, 136 км. ариқлар тозаланди, 34 та қабристон, 1 та зиёратгоҳ тартибга келтирилди. Шунингдек, 102 та уй-жойлар таъмирланди. Бунинг учун 7451.0 минг сўмлик ишлар амалга оширилди.
Хуллас, ҳар икки байрам энди обод гўшаларда ўтказиладиган бўлди. Шу куни ишланган икки кунлик маблағ «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бошқарувига ўтказилди.
- Ҳашардан ҳеч ким четга қолгани йўқ, - дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси М.Набиев. - Ҳамма фаол иштирок этди. Кимдир томорқасини тартибга келтириб, дарахтлар таналарини оқлаган, бошқа кимдир ўз иш жойида меҳнат қилган, корхонаси атрофини тозалаб, бошқаларга намуна бўлган бўлса, ёшлар мактаблари, зиёратгоҳларни кўкаламзорлаштириб устозлари, ота-оналарини хурсанд қилишди.

Н.ОЛИМОВ
Суратлар муаллифи Т.ЮСУПОВ


Последнее редактирование: 24/08/2018 14:54;   Просмотров: 1114
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку