Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ОБОД маҲаллаЛАР СОНИ ОРТМОҚДА

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 20 февралдаги "Обод қишлоқ" дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида дастур доирасида туманда яна учта: Паррандачилик, Гулобод ва Пулмуғоб маҳаллалари танлаб олиниб, мазкур маҳаллалар қиёфасини янада кўркамлаштириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш борасида қилинадиган ишлар юзасидан чора - тадбирлар белгиланди.

Бунинг учун 30 млрд. 652 млн. сўм маблағ сарфланиши назарда тутилган. Дастурни амалга ошириш жараёнида умумий узунлиги 23,8 километрдан иборат минтақавий (ички) йўллар таъмирланиб реконструкция қилинади. 3 та маҳалладаги умумий узунлиги 4 километр бўлган кўчаларда 110 та тунги ёритгичлар ўрнатилиб, 6 та автобекатлар қурилади.
Бундан ташқари, ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 9 км. янги тармоқ ҳамда битта сув иншооти барпо этилади. Дастурга мувофиқ, 1072 та уй-жой, 1 та мактабгача таълим муассасаси ва 1 та қишлоқ врачлик пункти таъмирланади, 2 та мактаб реконструкция қилинади. Шунингдек, бозор инфратузилмасини яхшилаш учун 18 та савдо дўконлари қурилиши ҳам режалаштирилган.
Амалга ошириладиган бундай бунёдкорлик ишлари туманимиз аҳлининг фаровон турмуш кечириши, аҳоли саломатлиги, баркамол авлод таълим-тарбиясини янада ривожлантириш каби хайрли мақсадларга хизмат қилади.

Ш. ЖУМАЕВ,
туман ҳокимининг ўринбосари


Дата добавления: 12/04/2019 15:16;   Просмотров: 846
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку