Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ОҲалик - шоҲлар дараси (ми?)

2019 йил 5 январда "Зарафшон" газетасида чоп этилган "Тоғ туризми: қулай шароит, имконият ва даромадлар" мақоласида вилоятимизнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларидан экотуризм сифатида фойдаланиш имкониятлари, бу борадаги тажрибалар хусусида маълумотлар берилган.

Дарҳақиқат, вилоятимизда тоғ туризмини йўлга қўйса бўладиган хушманзара, хушҳаво манзил-маконлар жуда кўп.
Мен муаллифнинг фикрига қўшилган ҳолда Самарқанд шаҳрига яқин бўлган, Зарафшон тоғ тизмалари этагида жойлашган Оҳалик қишлоғи ва қишлоқ атрофидаги сўлим жойлардан фойдаланиш хусусида тўхталмоқчиман.
Тарихдан маълумки, Оҳалик аслида "Шаҳнон дара", яъни шоҳлар дараси деб юритилган. Соҳибқирон Амир Темур Самарқандни пойтахт деб эълон қилгач, Оҳалик қишлоғида оҳак пиширадиган хумдонлар қурдирган. Чунки тоғ шунга асқотадиган тошлардан иборат бўлган (ҳозир ҳам шундай). Ушбу жой кейинчалик "Оҳалик" номи олган. Тоғ чиндан ҳам вилоятимизнинг энг гўзал жойларидан кўплиги сайёҳларни ҳамиша ўзига чорлаб туради. Шу боис бу ерда турли ташкилот ва корхоналар ўзларининг дам олиш ҳудудларини ташкил этиб, узоқ йиллар фойдаланиб келишди.
Бироқ кейинги йилларда бу жойлар қаровсизлик ва эътиборсизлик оқибатида ўз ҳолига ташлаб қўйилди. Агар ана шу жойлардаги мавжуд имкониятлар қайта ўрганилиб, тоғ, экологик, сайёҳлик туризмлари йўлга қўйилса, бориб кўриш мумкин бўлган манзил-маконлари янада кўпаярди. Чунки, Оҳаликда тоғ туризмини йўлга қўйиш учун барча имкониятлар мавжуд.
Яна бир гап. Оҳалик ва Қашқадарё вилоятининг Тарағай қишлоғи чегарасида Амир Темур номи билан аталадиган ғор бор. Шубҳасиз, ушбу манзил кўпчиликнинг диққатини тортиши табиий. Агар "Оҳалик - Амир Темур ғори" туристик маршрути йўлга қўйилса, сайёҳ ҳамда меҳмонларнинг улуғ бобомиз ҳақидаги таассуротлари янада бойиган бўларди.

Зоҳир ҲАСАНЗОДА, журналист


Дата добавления: 01/02/2019 14:05;   Просмотров: 966
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку