Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҒАЛАБА НАШИДАСИ

Ўтган ҳафта охирида туманда яна бир хушхабар тарқалди. Туманимиз ғаллакорлари давлат қабул пунктларига 10200 тоннага яқин сара дон етказиб бердилар ва бу борадаги шартномавий режаларини шараф билан адо этдилар.

–Жорий йил ҳосили учун кеч кузда 3590 гектар майдонга ғалла уруғи экилиб, бир текис ундириб олинди,-дейди туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Х.Ўроқов. -Давлатимиз томонидан фермерларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини янада ривожлантириш йўлида яратилаётган шароитлар самараси ўлароқ деҳқонларимиз ғалла парваришини оби-тобида олиб бориб, кўзлаган мақсадларини забт этдилар. Натижада пайкалларда бошоқнинг бўлиқ, ҳосилнинг тўлиқ бўлишига эришилди. "Баротбобо", "Абдурауф Давронов", "Қурбонов Акрам боғлари", "Шаҳноза Комила Азизжон", "Жонибек Набиев боғлари", "Пирматов Эшбой ноз-неъматлари" сингари фермер хўжаликларида гектаридан 65-70 центнердан ҳосил олинди. Эътиборлиси, бу йилги донни тез-соз ўриб-йиғиб олишда комбайнчиларимиз ҳам алоҳида жонбозлик кўрсатдилар. Шахсан, туман ҳокими ташаббуси билан кунлик 50 тонна ғалла ўриб топширган комбайнчиларни ҳар бири меҳнат ҳаққидан ташқари 50 минг сўмдан мукофот пуллари билан рағбатлантирилиб борилди. Шунингдек, мавжуд 7 та камбайн ҳайдовчиларининг барчасига вилоят ҳокимлиги томонидан 100 минг сўмдан пул ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Бир сўз билан айтганда, ғалаба нашидасини сураётган бободеҳқонларимиз ғалладан бўшаган майдонлардан сомонни зудлик билан йиғиштириб, шудгорлаш ва такрорий экин экиш ишларига астойидил киришиб кетдилар.

Тошпўлат ЮСУПОВ
"Гулобод тонги" газетаси мухбири
Сурат муаллифи Бегзод ҚОДИРОВ


Последнее редактирование: 27/07/2017 14:39;   Просмотров: 1518
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку