Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Нотаниш сув Ҳавзаларида чЎмилиш Қоидалари

Нотаниш сув ҳавзасида чўмилишдан олдин соҳилни яхшилаб ўрганиш ва қумли жойни танлаш лозим. Сувга тушишдан олдин ҳавзани обдон ўрганиб чиқиш талаб этилади. Агар сув нотинч оқаётган бўлса, демак, бу ерда сув ости ўрамлари, чашмалар, қуйиқ ўсган сув ўтлари мавжуд бўлади.

Чўмилиш учун қаерни танламанг, денгизми, дарёми, кўлми, ҳовузми, фарқи йўқ, сувда одам ўзини қандай тутиш қоидаларига риоя қилишга мажбурсиз.
Мутахассислар фикрича, қуёш иситиб турган, аммо офтоб уриши хавфи бўлмаган вақтда чўмилган маъқул. Сув ҳарорати камида 18-190, ҳаво ҳарорати эса 20-25 0 бўлиши керак. Сувда қанча вақт бўлишлигингиз сув ва ҳавонинг ҳароратига, намлик ва шамол кучига боғлиқ. Сув ҳарорати 180 бўлганда 6-8 дақиқа давомида чўмилиш мумкин. 200 ҳароратли сувда 10 -12 дақиқа, 200 дан ортиқ ҳароратли сувда узоғи билан 15-20 дақиқа турса бўлади. Ҳеч қачон кўкариб, қалтираб қолгунча чўмилишни одат қилиш керак эмас. Совуқ қотиш натижасида томирлар тортишиши, нафас тўхтаб қолиши ва ҳушидан кетиб қолиш мумкин.
Агар қўл ва оёқларнинг томири тортиб қолса, эсанкираб қолмаслик ва чалқанчасига ётиб сузишда давом этиш керак. Бармоқларингиз тортаётганлигини сезган заҳотингиз, тезда куч билан бармоқларингизни мушт қилиб тугинг, қўлингиз билан ташқи томонга кескин ҳаракат қилинг ва муштингизни очинг.
Болдир томири тортишиб қолса, букилиб, иккала қўлингиз билан жабрланган оёғингиз товонини ушлаб ўзингизга тортинг. Сон қисмидан тутиб қолса, оёқни ташқи томондан тизза остида ушлаб, тиззаларни буккан ҳолда орқага тортинг.
Агар титроқ турса, сувдан чиқиб, соҳил бўйлаб тез ва қисқа масофага бироз югуринг. Баданни сочиқ билан обдон артингач, қуёшда тобланинг. Қуёшда узоқ муддат бўлганингиздан сўнг сувга тушиш ярамайди.
Чўмилаётганда узоқ масофага кетиб қолмасликка ҳаракат қилинг. Кучингиз етмай қолиши мумкин. Чарчаб қолсангиз, сувда қандай "дам олишни" ўрганиб олинг. Бунинг учун чалқанчасига ётиб, кафтларингизни ҳаракатлантириб, оёқларингизни ишлатиб сув устида ўзингизни ушлаб туришингиз мумкин. Шу тариқа кучингизни тиклаб оласиз.

Анвар ТЎраев,
туман фавқулодда вазиятлар бўлими
бошлиғи, капитан


Дата добавления: 05/07/2019 15:31;   Просмотров: 860
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку