Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

НОМЗОДЛАР СУҲБАТДАН ЎТИШДИ

Маълумки, 2017 йил 28 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ги қарори қабул қилинган эди.

Ушбу қарорга мувофиқ барча ҳудудларда номзодларни адолат тамойиллари асосида саралаш ишлари олиб бориляпти. Жумладан, туманимиздаги Хўжа Аҳрори Валий жомеъ масжидида ҳам жойлардаги ишчи гуруҳлари томонидан сараланган номзодлар сўҳбатдан ўтишди. Таъкидлаш жойизки, энди «Ҳаж» сафарига бормоқчи бўлган фуқаролар мазкур қарорда белгиланган сифатларга эга бўлишлари лозим.
- Бунда албатта, ҳар бир номзодни аввало моддий ва жисмоний жиҳатдан «Ҳаж» сафарига тайёрлиги, «Ҳаж» амалларини тўғри ва тўла - тўкис адо этиши учун етарли диний билимга эгалиги, маҳалласида ўз одоб - ахлоқи ва маънавияти билан ўрнаклиги, оиласидаги муҳитни соғломлиги, маҳаллада ижтимоий - маънавий муҳитни яхшилашда ибрат бўла олиши, йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларни ижтимоий ҳаётга мослашувига кўмак бера оладиган фазилатлари ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди, - дейди туман ҳокимлиги ҳузуридаги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳ раҳабари Р.Ражабов. - Бу йил туманимиздан 42 нафар фуқароларимиз «Ҳаж» сафарига, 33 нафари «Умра» зиёратига боришлари назарда тутилган. «Умра» га борувчиларнинг 3 нафари эса муқаддас «Рамазон» ойида зиёратларини амалга оширадилар.

Т.ЮСУПОВ


Последнее редактирование: 26/01/2018 12:40;   Просмотров: 1272
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку