Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

НИЯТ ЯХШИ БЎЛСА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ маҳалламизда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Асосий эътиборни ёшлар таълим-тарбияси, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратмоқдамиз. Хусусан, уюшмаган ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этиб, ғолиб ва эпчил ўғил-қизлар рағбатлантириб бориляпти. “Мактаб-оила-маҳалла” ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилгани, келажагимиз ворисларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинаётгани учун улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилмаяпти. Маҳалламиз ёшлари ғамхўрликларга жавобан барча тадбирларда фаол иштирок этиб, бир-бирларига ўрнак бўлаяптилар.
Гарчи маҳалламиз ташкил этилганига 25 йилдан ошган бўлсада ҳар бир фаол уни номига муносиб бўлиши нияти билан яшамоқда ва халқ хизматида бўлаяпти. Давлатимиз раҳбари айтганларидек: “Ҳаммамизни тарбиялаган, вояга етказган - шу халқ. Барчамизга туз-насиба берган ҳам - шу халқ. Бизга ишонч билдирган, раҳбар қилиб сайлаган ҳам айнан шу халқ. Шундай экан, биз биринчи навбатда ким билан мулоқот қилишимиз керак – одамларимиз билан бамаслаҳат иш тутишимиз керак - аввало халқимиз билан. Шунда халқимиз биздан рози бўлади. Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади. Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади”.
Маҳаллада 4077 нафар аҳоли истиқомат қилади. Гулнора Муҳаммадиева, Ашўр Худоёров, Амин Ибрагимов, Жамшед Абулов каби кўчабошилар, нуронийлар етакчиси Матлуб Салоҳиддинов, котиба Мухлиса Заробова, диний-маърифат ва ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи Саодат Ғаниеваларнинг саъй-ҳаракатлари билан гузар ва кўчалар янада обод бўлиб, аҳоли эса фаровон ҳаёт кечирмоқда. Ҳомийларимиздан Ҳасан Амриддинов, Шоиста Неъматова, Хисрав Шарипов, Рустам Баҳодировлар ҳар бир ишда бош-қош бўлиб, кам таъминланган оилалар, беморларга қўлдан келганча кўмаклашаяптилар.
Ўтган олти ой давомида сезиларли ишлар амалга оширилди. Шунингдек, 20 нафар камтаъминланган оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ҳам етказиб берилди. 2 ва 16 ёшгача болалари бўлган аёллар нафақа пулларини, қариялар эса пенсия пулларини ўз вақтида олаётирлар.
Туман ҳокимлигининг беғараз кўмаги билан маҳалла маркази учун ер ажратилди. Айни пайтда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб бориляпти. Биз ҳам қараб турганимиз йўқ. Қурувчиларга яқиндан кўмак бераяпмиз. Хуллас, 2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида астойдил меҳнат қилиб, аҳоли фаровонлигини ошириш учун барча имкониятларни ишга солаверамиз.

Комил БОҚИЕВ,
Гулобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси


Последнее редактирование: 27/07/2017 15:19;   Просмотров: 1435
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку