Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

НАЗОРАТ КУЧАЙТИРИЛГАН

Болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларнинг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидалари хавфсизлигини таъминлаш, серқатнов йўлларда, чорраҳаларда, болалар муассасалари атрофида назоратни кучайтириш мақсадида 2017 йилнинг 2 сентябридан 12 сентябргача вилоят ҳудудида «Диққат болалар» тадбири ўтказилмоқда.

2017 йил болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари таҳлил қилинганда ўтган 8 ойида болалар иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилга нисбатан тенглашган, тан жароҳати олганлар 5 тага камайган бўлсада болалар ўлими билан бўлган воқеалар 5 тага кўпайган.
Мисол учун: 2017 йил 16 июль куни соат тахминан 09.30ларда Мурзобод маҳалласи автомобил йўлида ҳайдовчи Тайлоқ тумани Қавчин қишлоғида яшовчи 1979 йилда туғилган Нарзиқулов Улуғбек ўз бошқарувидаги Газ-2788837 русумли 30G610JA давлат рақам белгили юк автомашинаси билан ҳайдовчи Тайлоқ тумани Маданият қишлоғида яшовчи 1993 йилда туғилган Ғайбуллаев Исомиддин бошқарувидаги Газ-330202-2282 русумли 30650L дaвлат рақам белгили автомашинани тросс билан тортиб кетаётган вақтида йўлнинг ўнг томонидан велосипедини ҳайдаб кетаётган 2009 йилда туғилган 27-умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Раджабов Раҳмат Ғайрат ўғлини уриб юборади. Натижада велосипед ҳайдаётган бола тан жароҳати олиб Тайлоқ ТТБга олиб борилаётганда йўлда вафот этади.
Ҳозир, туманда «Диққат, болалар» тадбири яхши олиб борилмоқда. Билим масканларида ҳам тушунтириш-тарғибот ишлари кучайтирилган.

Р.МЕЛИБАЕВ, туман ИИБ ЙҲХБ катта инспектори, сержант


Последнее редактирование: 18/09/2017 11:00;   Просмотров: 1386
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку