Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

"НАВОБОД НАСЛЛИ ПАРРАНДА" ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛАДИ

Туман "Гулобод агротехсервис" агрофирмаси ҳудудида "Навобод наслли парранда" фермер хўжалиги фаолият юритади. Мазкур хўжаликка кластер ташкил қилиш учун 119,9 гектар ер майдони ажратилган.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ушбу корхона фаолияти билан танишди. Фермер хўжалигида тайёрланаётган паррандачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳолатини кўздан кечирди.
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда ўрганиш давомида 21 та контурлардан жами 65,7 гектар ер майдонига замонавий ток шпаллери ўрнатилиб, токзорлар барпо қилинган. Шундан 17,4 гектар ток қатор орасига экинлар экилган. Жумладан, 13,4 гектар помидор, 2 гектар кабачки, 2 гектар булғор қалампири, 0,20 гектар ток кўчатлари экилган.
"Навобод наслли парранда" фермер хўжалигида 152 та мавсумий ва доимий иш ўринлари яратилган. Раҳбарлар қўшимча янги иш ўринлари яратишга оид масалаларни ҳам кўриб чиқди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати


Последнее редактирование: 26/05/2020 18:18;   Просмотров: 717
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку