Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

НАФОСАТ БАЙРАМИ

Тумандаги “Ҳамдам бобо” базмгоҳида Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.

Базмгоҳ байрамона безатилган, Серфайз дастурхон атрофида иқтисодиёт, халқ таълими, тиббиёт, маданият, санъат, спорт соҳаларида фаолият кўрсатаётган хотин-қизларимиз вакиллари, фахрий онахонлар ажиб бир латофат ва кўрк бағишлаб ўтиришибди.

Туман ҳокими Б.Қодиров тўпланганларни байрам билан муборакбод этди. Бир гуруҳ фаол хотин-қизлар, нуроний онахонлар туман ҳокимлиги, ҳомий ташкилотларнинг фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Шундан кейин туман халқ бадиий ансамбли ҳисобланган “Шашмақом” дастаси хонандалари Б.Ризоқулов, Г.Ибрагимова, Т.Шобаротов, Р.Ўлмасовалар ижросида янграган қўшиқлар барчага манзур бўлди.

СУРАТДА: тадбирдан бир кўриниш.

Сурат муаллифи Б.ҚОДИРОВ


Последнее редактирование: 31/03/2017 06:21;   Просмотров: 1637
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку