Мустақиллик байрами кунлари темир йўл чипталарига чегирмалар тақдим этилади
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2022-йил 1– 4 сентабрь кунлари мамлакатимиз ички йўналишларида қатновчи йўловчи поездлари тариф қисмидан киритилган чегирмалар жорий этилмоқда:
- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50%;
- Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан – 15%;
- Оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;
- Бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (йўриқнома асосида 4 нафар ва ундан ортиқ кишига) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;
- "Афросиёб" тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан - 10%.
Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилиш мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.
Манба: https://t.me/Mintrans_uz/10649
Дата добавления: 15/08/2022 11:03;
Просмотров: 7457