Шаҳримиздаги Ёшлар маркази биносида ЎзМТДП вилоят Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга доир "Мурожаатнома - мамлакатимиз тараққиётининг дастуриламали" мавзусидаги давра суҳбатини Кенгаш раиси Б.Шарофов кириш сўзи билан очди.
Шундан сўнг партия Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Алишер Ҳамроев Мурожаатнома мазмун-мундарижаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Нотиқ давлат раҳбарининг илгари сураётган ички ва ташқи сиёсати, юртимиздаги кенг қамровли ислоҳотлар мақсад ва самаралари, жорий йилда амалга ошириладиган долзарб вазифалар хусусида мароқли таҳлил ва далиллар билан маъруза қилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси А.Аслонов партия ва ёшлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги уфқлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Давра суҳбати иштирокчиларининг баҳс-мунозара, таклиф-мулоҳазаларига улашиб кетган ушбу тадбир жойларда Мурожаатнома ғояларининг изчил рўёби учун мустаҳкам замин яратадиган бўлди.
МЕҲРАНГИЗ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.