1-Сектор ҳудудидаги Гулбоғ маҳалласида туман ҳокими Н.Мавлонов галдаги сайёр қабулни ўтказди. Халқ қабулхонаси мудири, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда корхона, ташкилот, идора ва муассасалар мутасаддилари иштирокидаги тадбирда ҳоким дастлаб туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритди ва белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан аниқ топшириқлар берди.
Шундан сўнг, 18 нафар фуқароларнинг 30 дан ортиқ масалаларда мурожаатлари тингланиб, ечими тегишли мутасаддиларга йўналтирилди. Қайд этиш лозимки, мурожаатларнинг аксарият қисми яна ўша эски муаммолар, яъни электр энергиясидаги узилишлар, эски симёғочларни алмаштириш, табиий газ, суюлтирилган газ баллонлари таъминоти, ички йўллар, боғча, мактаб, уй-жой каби масалаларда бўлди. Гарчанд, шу куни илгариги қабулларга нисбатан мурожаатчилар сони анча кам бўлиб, бу жойларда муаммоларга баҳоли қудрат барҳам берилаётганини кўрсатса-да, ҳали ҳануз одамларни қийнаётган масалалар ҳудудларда бисёр. Шунинг учун ҳам ҳоким ҳар бир раҳбарнинг ўзига йўналтирилган масалалар ечимини чуқур ўрганиб, имкон қадар ижобий ҳал этиш чораларини кўришни уқдирди.
Т.ЮСУПОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.