Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МУРОЖААТЛАР ИЖРОСИ – НАЗОРАТДА

Туман ҳокими Ш.Жамолов навбатдаги аҳолининг оммавий сайёр қабулини 1-сектор ҳудудидаги Хожа Аҳрори Валий маҳалласида ўтказди. қабулда 50 га яқин фуқароларнинг мурожаати тингланиб, 28 таси жойида ҳал этилди, 6 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. қолган мурожаатлар ўрганиб, ижобий ҳал этиш бўйича ташкилотларга топширилди.

Тадбир якунида, Кўсаҳо маҳалласида 1-сектор аъзоларининг аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб, хатлов ўтказиши давомида аниқланган камчилик ва муаммолар муҳокама этилди. Унда фуқаролар томонидан 71 та таклиф ва муаммолар билдирилган бўлиб, уларнинг аксарият қисми кадастр, иш ва дори-дармон билан таъминлаш, тиббий ёрдам кўрсатиш, нафақага чиқиш, болалар боғчасини ташкил этиш каби масалалардан иборатдир. Мазкур мурожаатлар туманнинг тегишли ташкилот ва идоралари раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилиб, уларни ечиш йўллари келишиб олинди.
Худди шундай хатлов натижалари тумандаги 2-секторга қарашли Чаман ҳамда 4-секторга қарашли қўшкўприк маҳаллаларида ҳам ўтказилиб, аниқланган баъзи камчилик ва муаммоларнинг тегишли ташкилотлар иштирокида ечими топилди ва айримларини ижобий ҳал этиш учун мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Ўз мухбиримиз.


Дата добавления: 03/05/2019 13:56;   Просмотров: 800
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку