Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ЕЧИМИНИ ТОПАЯПТИ

Туман ҳокими Ш.Жамолов навбатдаги аҳолининг оммавий сайёр қабулини ўтган шанба куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида ўтказди.

Тадбирда дастлаб туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик бўлим бошлиқлари, идора ва ташкилот раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасининг янги раҳбари Илҳомжон Муродов таништирилди. Сайёр қабулда 26 нафар фуқаронинг 37 та муаммоли масалаларда мурожаатлари тингланди. Шундан 8 та мурожаат шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Жумладан, фуқаро Юлдуз Вафоеванинг 1 нафар фарзанди мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилди. Қумзор маҳалласида яшовчи фуқаро Фарида Каримова маҳалладаги жамоатчилик ишларига жалб этилиб, иш билан бандлиги таъминланди. Шунингдек, 2 нафар фуқаронинг газ таъминоти бўйича мурожаатига ҳам ечим топилди. 5 та мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатларнинг ечими ўрганиб чиқиш учун муддат талаб этганлиги боис, тегишли мутасадди ва ташкилотларга топшириқлар берилди.

Ўз мухбиримиз


Дата добавления: 21/06/2019 12:36;   Просмотров: 823
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку