Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МУРОЖААТЛАР ҚАЙ ТАРТИБДА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ?

Ҳар қандай фуқаро исталган масала юзасидан давлат органига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Амалдаги тартибга кўра, мурожаатлар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда бўлиши мумкин. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар мурожаатларнинг турлари ҳисобланади.

Марказимизга ҳам бир кунда ўнлаб мурожаатлар келиб тушади. Мисол учун, 5-сентябрь куни Пулимуғоб маҳалласида яшовчи фуқаро Гулбаҳор Аҳмедова хонадонини электр тармоқларига уланишини таъминлаш учун техник шарт олиш бўйича ариза берган. Икки кун муддатда 7 сентябрь куни мурожаат ижроси таъминланди.
Аслида ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилиши шарт. Айрим вақтларда, яъни қўшимча ўрганиш ёки текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Асосийси, мурожаатни кўрмасдан қайтариб бўлмайди. Негаки, қўйилган масалаларни ҳал этиш ўзининг ваколати доирасига кирмайдиган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсларига келиб тушган мурожаатлар тегишли органларга, бошқа ташкилотларга ва мансабдор шахсларга беш кунлик муддатдан кечиктирмай юборилиши керак. Ўз навбатида бу ҳакда мурожаат этувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади.

Фаёз ХУРРАМОВ,
туман Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси


Дата добавления: 27/09/2019 16:43;   Просмотров: 757
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку