Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Мурожаат жойида Ўрганилди

Туман ҳокими Ш. Жамолов навбатдаги сайёр қабулини 1 - сектор ҳудудидаги Сулфакабутак маҳалласида ўтказди. Унда 26 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланиб, 40 га яқин масалалар муҳокама этилди.

Туман бўлим ва бошқармалари раҳбарлари, корхона-ташкилотлар мутасаддилари иштирок этган сайёр қабулда фуқаролар томонидан билдирилган 28 та масала шу ернинг ўзида ҳал этилди. Қолган муаммоларни ҳал этиш бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Сайёр қабул давомида Юқори Қайнама маҳалласида яшовчи З.Рўзиқулованинг ноқонуний қурилишга оид муаммоси мутасаддилар иштирокида жойида ўрганилиб, ҳал этишга киришилди. Навбоғ маҳалласида яшовчи фуқаролар М.Халилова ҳамда Ҳ.Баратованинг узоқ йиллардан буён давом этиб келаётган оилавий низоси туман раҳбари ва маҳалла оқсоқоллари иштирокида ижобий ечим топди.
Жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, уларнинг мурожаатларини қабул қилиб, ўз вақтида ҳал этиш бўйича ишлар давом этмоқда.

С.МАРДОНОВ,
туман ҳокимлигининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қабул қилиш бўйича масъул ходими


Дата добавления: 19/04/2019 11:54;   Просмотров: 773
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку