Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МУНОСИБ РАИСНИ САЙЛАЙЛИК

Айни пайтда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини сайлаш, ушбу лавозимга муносиб номзодларни танлаш, сайлов жараёнларини очиқ ва ошкора, тўлиқ демократик тамойиллар асосида ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда фуқароларимизни янги таҳрирда қабул қилинган "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги қонуни ва унга киритилган бир қатор ўзгартиришлардан хабардор этиш муҳим аҳамиятга эга.

Дарҳақиқат, қонунга кўра, эндиликда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) аввалгидек 2,5 йил муддатга эмас, уч йил муддатга сайланди. Раис сайловчиларнинг хоҳишига кўра очиқ ёки ёпиқ овоз бериш йўли билан эмас, балки яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш кўмаклашувчи Республика комиссиясига юклатилганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонини камида 12 фоизини ташкил қилиши зарур. Аввалгидек, сайловларда ҳудудларда сайлов ўтказиладиган бинолар сиғими ҳисобга олинган ҳолда вакиллар сонига аниқлик киритилиб, фақат вакиллар иштирокида сайловлар ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Ҳозирги кунда туманимизда жами 74 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммасида фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) сайловига муносиб тайёргарлик кўрилган.
Айни пайтда сизу бизнинг энг муҳим вазифамиз юксак маънавиятли, муносиб номзодни сайлашдир.

Маъруф КАМОЛОВ,
Республика маънавият ва маърифат
маркази туман бўлими раҳбари


Дата добавления: 26/04/2019 15:34;   Просмотров: 809
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку