Кейинги вақтларда юртбошимиз ташаббуслари билан ҳудудларда ташкилот ва идоралар, сектор раҳбарлари томонидан тадбиркорни эшитиш, муаммоларини ўрганиш, тадбиркорнинг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилиб келинаётганлиги натижасида тадбиркорнинг кўплаб муаммолари ижобий ечимини топмоқда.
Шу билан бирга тадбиркорларнинг дардини тинглайдиган муҳим бир ташкилотнинг фаолият бошлагани тадбиркорлар муаммоларининг ўз ечимини топишида улкан роль ўйнамоқда. Албатта, тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси шулар сирасига киради.
Қабулхона томонидан ўтган давр мобайнида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб, келиб тушаётган мурожаатларнинг барчасинини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Ҳар бир мурожаат kb.business.gov.uz порталиги киритилиб, тегишли ташкилотларга ижро муддати қўйилган ҳолда юборилаётир.
Ҳудуд бўйича 2020 йил 1 январь ҳолатига жами 158 та тадбиркорлик субъектлари томонидан, 180 та мурожаатлар келиб тушган.
Хусусан, "Ҳар бир оила - тадбиркор" давлат дастури доирасида кредит олиш бўйича -24 та, "Ёшлар - келажагимиз" давлат дастури бўйича кредит ажратиш масаласида 12 та, "Тадбиркорлик" фаолиятига оид кредит олиш - 11 та, "Мактабгача таълим муассасаси"га оид кредит олиш - 1 та, "Валюта кредити" ажратилиши масаласида 1 та мурожаат келиб тушган.
Бугунги кун ҳолатига, келиб тушган жами 180 та масалалардан 173 таси кўриб чиқилган бўлиб, 89 та масала қаноатлантирилган, 80 та масалага ҳуқуқий тушунтириш ва 4 та масалага рад жавоби берилган.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, келиб тушган ҳар бир мурожаатни пухта ўрганиш, зарур бўлса жойига борган ҳолда кўриб чиқиш масаласи ҳар бир ходим учун асосий вазифа саналади. Бу борада қабулхона томонидан жорий йилнинг 1 январь кунига қадар 40 та бўш турган объектлар жойига борган ҳолда ўрганилган ва муаммолар кўриб чиқилган. Шундан 17 та объектлардаги муаммолар назоратга олинган ҳолда ижобий ҳал этилган, 23 та объектдаги масала кўриб чиқиш жараёнида.
Ўрганишлар натижасида Бош вазир қабулхонаси, ҳокимлик ва ваколатли органлар томонидан муаммоси кўриб чиқилган объектлардан бугунги кунда 17 таси ишга туширилиб, 68 та янги иш ўринлари яратилди, ва келгусида ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.
Ф.НОРОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тумандаги Тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.