29-Равонак сайлов округидан бўшаб қолган ўринга ўтказилган сайловга депутатликка сайланиб, Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоси ҳамда мазкур комиссиянинг раиси этиб Хлақ депуатлари туман Кенгшининг жорий йилнинг 4-июнида 42-сессияда сайландим.
Қатор йиллар давомида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси туман Кенгашининг раиси бўлиб ишлаганим учун биламанки халқ депутатлиги лавозим бўлмай, халқ ноиблигига сайловчилар сайлагандан кейин киши зиммасига юклатилган масъулиятни замон талаблари даражасида бажариш лозим. Шу ўринда
округда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни электорат, маҳалла фуқаролар йиғини, унинг раиси билан ҳамкорликда ишлаш яхши натижалар беради, деб ўйлайман.
Депутатлик фаолиятим давомида юқори ташкилотлар ва тегишли идораларга мавжуд муаммолар ва аҳолини ташвишлантираётган масалалар юзасидан 11 марта депутатлик сўрови, икки марта мансабдор шахслар ҳисоботини эшитдим, 18 маротаба ОАВга чиқиш қилдим, 18 нафар фуқаро ва жисмоний шахслар муаммоларини эшитиб уларни бартараф этиш чораларини кўрдим.
Жумладан, туманлараро газ таъминоти участка раҳбари Маъруф Пардаевга депутатлик сўрови юбориб, 2018 йилнинг январ ойидан буён аҳолига баллонли суюлтирилган газ етказиб бермасликка чек қўйилди. 45 нафар фуқаронинг газ олиш баллон ускунаси бўлмаганлиги учун дастлабки марта 22 та, кейинчалик қолган қисмини навбатма-навбат олиб берилди.
Ёки туман Равонак Саноат ва Қурилиш касб-ҳунар коллежининг директори Ғуломжон Тоғаевнинг "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" да одамларни ўйлантираётган, ташвишга солаётган талай муаммоларига жисмоний ва ёзма мурожаатлари биринчи ярим йилликда 18 маротаба эканлиги ва уларни бартараф этиш жавоб-натижалари ҳақидаги факт-далиллар асосидаги ҳисоботи тингланди.
Шу билан бирга, Қонунийлик ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш доимий комиссиясининг жорий йилнинг август ойидаги режасига асосан тумандаги 34, 41, 43, 51, 52-умумий ўрта таълим мактабларининг 2018-2019 ўқув йилига тайёргарлигини доимий комиссия аъзолари билан текшириб чиққанда мактабларнинг деярли ҳаммаси ўқув йилига тайёрлиги, бироқ 51-мактабда 95х190 метр, 52-мактабда 23 ҳудуднинг ўраб олинмаганлиги, 51-мактабнинг ҳовлисидаги асфальт емирилиб, қайроқ тошлари бўртиб туриши ва бу болалар тўқишиб йиқилиш ҳолатига тушгани, 43-мактаб спорт залининг том ва пол қисми ёғингарчилик пайтида томчи томиши натижасида яроқсиз ҳолатга тушгани, 4 та газга мослаштирилган қозонга газнинг йўқлиги, бир гектарлик спорт майдонини безатишга молиявий ва ишчи кучи етишмаслиги, бу муаммоларни бартараф териш зарурлиги аниқланди.
Шу ўринда эътироф этиш лозимки, Равонак МФЙнинг биноси янги бўлса ҳам иш хоналари иккинчи қаватда жойлашган. Пенсияларни тарқатиш, коммунал тўловлар, ер, мол-мулк учун тўланадиган тўловлар куни ҳаддан ортиқ аҳоли йиғилиб, тирбандлик юзага келади. Бу ҳолат ҳамда зиналардан чиқиб - тушиш нафақахўрларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Маҳаллага қўшимча бино зарур. Олдинги 1938 йилда ҳашар йўли билан қурилган банк биносини олиб бериш учун юқори ташкилотларга депутатлик сўровлари берилган бўлса-да, бу масала ҳалигача ўз ечимини кутмоқда.
Раҳимжон НАИМОВ,
29-Равонак сайлов округидан
сайланган туман Кенгаши депутати
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.