Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МУАММОЛАР ЕЧИМ ТОПСА, МУРОЖААТЛАР КАМАЯДИ

Туман ҳокими Ш.Жамолов навбатдаги аҳолининг оммавий сайёр қабулини Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири, секторлар ҳамда идора, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида 3-сектор ҳудудидаги Ўрта Туркман маҳалласида ўтказди.

Сайёр қабулда 28 нафар фуқаронинг 30 дан ортиқ масалаларда мурожаатлари тингланиб, шундан 3 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Вақт талаб қилганлиги боис, қолган мурожаатлар жойида ўрганилиши ва уларга ечим топиш бўйича тегишли идора ва ташкилотлар мутасаддиларига топшириқлар берилди.Шунингдек, тадбирда 3 - сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи А. Сулаймоновнинг сектор ишчи гуруҳи аъзолари томонидан мазкур маҳаллада уйма-уй юриб, ўтказилган хатлов якуни тўғрисидаги ахбороти эшитилди. Кўрилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар бегиланди.

С.МАРДОНОВ,
туман ҳокимлигининг юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари бўйича масъул ходими


Последнее редактирование: 16/07/2019 10:29;   Просмотров: 847
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку