Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Хаймари поён маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Ш. Жамолов раислигида сайёр қабул йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирнинг биринчи қисми «Одам савдосига қарши курашиш масаласи» га бағишланганлиги боис унга туман ИИБ бўлими бошлиғи А.Сулаймонов, туман прокурори Х. Мардиев, Маъмурий ишлар бўйича туман суди раиси З.Каримов, туман давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи Ш. Аслиев, давлат божхона қўмитаси вилоят бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими бошлиғи А.Матлюбов, туман ҳокими ўринбосари Р.Ражабов, вилоят ИИБ ТЭҚКБ УМИБ ходими Ф. Аҳмедов ва бошқа расмий идоралар вакиллари таклиф этилдилар. Сайёр қабул йиғилишида чет элга узоқ муддатга кетиб қайтиб келган, депортация қилинган, жабрланган, терроризм ва экстремизм гирдобига тушиб қамалганлар ва уларнинг яқин қариндошларининг муаммолари тингланди.

Йиғилишни туман ҳокими Ш. Жамолов қисқача кириш нутқи билан очиб, XXI аср илм-фан, техника ва ахборот технологиялари ривожининг жадаллашуви даври бўлиши билан бирга айрим трансмиллий жиноятлар, жумладан гиёҳвандлик, одам савдоси умумжаҳон миқёсида муаммога айланган экан, инсонни улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш долзарб вазифа бўлиб қолаверади, дея таъкидлади.
Сўнгра турли муаммоларга дуч келган ўнлаб фуқароларнинг арзу додлари тингланди ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланди. Жумладан, Қўлба МФЙ да яшовчи Жонибек Шукуров, Пулимуғоб МФЙ фуқароси Саломат Ғуломова, Найзатепа МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Шуҳрат Салимовнинг иш билан таъминланиш ва тиббий ёрдамга муҳтож онасини даволатиш, Дўстлик МФЙ ҳудудида яшаётган Раъно Мараҳимованинг фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ололмаётгани, Пастки Оҳалик МФЙ фуқароси Соҳиба Бекназарованинг вояга етмаган неваралари учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати, Қозиқўрғон МФЙ фуқароси Моҳигул Давлатжонованинг иш ва уй-жойга эҳтиёжи, Юқори Туркман маҳалласида истиқомат қилувчи Суннатилло Абдуллаевнинг иш билан таъминлаш ва уй-жойини кадастр қилиш борасидаги муаммолари маълумот учун қабул қилинди. Тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларига ушбу муаммоларни қисқа муддатда ҳал этиш борасида топшириқлар берилди.
Қабулнинг иккинчи қисмида туман ҳокимига жойлардан 38 нафар фуқаро ўзининг оилавий, шахсий муаммолари, тадбиркорлик, янги уй-жой, янги иш ўрни яратиш, тиббий ёрдам, йўл, коммунал тўлов, паспорт, ер ва мол-мулкка эгалик масалалари бўйича мурожаат этди. Барча мурожаатлар рўйхатга олиниб, белгиланган тартиб ва муддатларда ечим топадиган бўлди.
Сайёр қабул йиғилиши якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Хайрулло ҲАМРОЕВ


Последнее редактирование: 18/05/2018 15:14;   Просмотров: 1182
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку