натижа эса ижрога боғлиқ
Дарҳақиқат, ана шу "учлик" сўз бугун халқимиз ҳаётидан нечоғли рози ёки норози эканлигини англатадиган бўлди. Сабаби, бу сўзлар замирида одамларни қийнаётган, ташвишлантираётган, ҳал этилиши лозим бўлган қатор масалалар борки, фақатгина уларнинг ижроси юқорида айтилган ҳолатни қандайлигини изоҳлайди.
Шунинг учун ҳам бугунги раҳбарлар ҳудудларга чиқиб халқ билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, уларнинг дардини, муаммоларини ўрганмоқда. Туман ҳокими Носир Мавлонов навбатдаги сайёр қабулини "Қавчинони боло" маҳалласида ўтказди. Қабулда 28 нафар фуқароларнинг 35 та масалаларда мурожаати тингланиб, баъзи масалалар ўша ерни ўзида ижобий ҳал этилди. Жумладан, мазкур маҳалла фуқароси Орзумурод Эгамовнинг уй-жойига эгалик ҳуқуқини тиклаб бериш ҳақидаги мурожаати қаноатлантирилган бўлса, "Қавчинон" маҳалласи фуқароси Зоир Узоқов маҳалладаги чорраҳада ўрнатилган светофор ишламаётганлигини айтди ва дарҳол масала ечим топди. Шунингдек, айрим мурожаатлардаги муаммоларни ўрганиб чиқиш ва бартараф этиш учун вақт талаб этилиши боис тегишли мутасаддиларга йўналтирилиб, муҳлат берилди. Тадбир якунлангач туман ҳокими "Ангаролмос" маҳалласида яшовчи I-гуруҳ ногирони Акром Рахматов ва "Қавчинони боло" маҳалласида истиқомат қилувчи I-гуруҳ ногирони Ўлмас Ризаев хонадонларига ташриф буюриб, улар ҳолидан хабар олди ва совға, саломлар улашди.
С.МАРДОНОВ, Т.ЮСУПОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.