Агар кимдир сизга “Коронавирус" ўзи бор касалликми, у ростан ҳам хавфлими одамларнинг айтишича бу шунчаки давлат сиёсати эмиш қайси бирига ишонишни ҳам билмай қолдим сизнингча қайси бири тўғри?” деса ўша инсоннинг шу гапни айтишга топган журъатига қойил қоласизми ёки ўта содда, балки ахмоқлиги ҳайратга соладими? Эҳтимол у ўз фикрлари билан сизни синаётган бўлиши ҳам мумкин ё ростан ҳам билмайди.
Маълумки, ОАВнинг барча тармоқларида юртимизда илк бемор аниқланган кундан бошлаб “СОVID-2019” билан боғлиқ маълумот ва хабарлар узлуксиз равишда бериб борилмоқда. Жонли эфир орқали соҳа мутахассислари брифинг ўтказиб аҳоли томонидан берилаётган саволларга атрофлиша жавоб беришди. Аммо шунга қарамай аниқ фактга асосланган хабарларга эмас одамларнинг рост-ёлғон аралаш гап-сўзи-ю тарқатаётган миш-мишларига ишонаётганларнинг орамизда борлиги афсуски ҳақиқат. Аниқроқ қилиб айтганда кимлардир тарқатишга бошқа тоифадаги одамлар ишониш ё ишонтиришга уста бўлишади. Бундан кўзланган мақсад эса “қаҳрамон” сифатида юлдузга айланиш. Ҳатто бу каби одамлар аслида ўзлари айтиб турган гапни бошқа бировга гўё сиз айтгандек жавобгарликни ўз зиммасидан соқит қилган ҳолда гапиришга интилишади. Уларнинг бу қилмиши учун қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилсалар кўплари узр билмабман, ҳазиллашгандим бошқа қайтарилмайди деган жавобни айтишади холос.
Айни пайтда тирик қолиш учун ушбу касаллик билан курашаётган беморларнинг аҳволи, руҳий ҳолатини кўз ўнгизга келтириб уларни тушунишга ҳаракат қилинг ва айтингчи қилган ҳазилингиз қанчалик ўринли? Атрофингиздаги нафим тегмаяпти, зарарим ҳам тегмасин, ўзим, оилам, фарзандларим саломатлиги учун карантин қоидаларга амал қилиб беморлар ҳаққига дуо қилсам деган масъулиятли инсонлар ҳам ваъзиятдан келиб чиқиб худди сиздек нималардандир воз кечишга мажбур бўлишмоқда аммо сизга ўхшаб кимларгадир “текин томоша” бўлаётганлари йўқ .
Дарҳақиқат, бугун “COVID” кириб бормаган жой у ларзага солмаган мамлакат қолмади ҳисоби. Ишсизлик ошиб давлатлар иқтисодининг зарар кўриши давом этмоқда. Касалланиш фоизининг олдини олиш масқадида карантин эълон қилиниб барча таълим муассасаларида муддатидан олдин таътил берилди, байрам тадбирлари бекор қилинди ҳолатга мос равишда аҳоли учун маълум қулайликлар масофавий тўловлар, онлайн дарслар ташкил этилди. Шундай экан кўра-била туриб қанақасига бу касалликнинг ҳақиқатдан ҳам борлигига ишонмаслик мумкин? Мақсад муддаоси ҳамиша халқ тинчлиги фаровон ҳаёт кечириши учун қайғуриш бўлган барча давлат раҳбарларимизга "коронавирус" ибораси остида давлат сиёсатини амалга ошириш аҳолини шу йўл билан ваҳимага солиш фуқароларини уйда қолишга мажбурлашдан кимга нима наф? Ахир кўрилаётган чораларнинг барчаси халқ манфаатини кўзлаб амалга оширилаётганлигини англаб тушуниб етиш шунчалар қийинми?
Тўғри, ҳозирги жараёнда ваҳимага тушмаслик зарур лекин бу коронавирус инсон ҳаётига хавф солиб турган касаллик эканлиги ҳақида буткул унутиш керак дегани эмас. Агар ушбу касалликнинг ўзи хавфсиз аммо ваҳимаси ундан даҳшатли бўлганида эди ҳозир худди аввалгидек бехавотир яшаётган бўлар эдик. Бироқ...
Фотима МАҲМУДОВА
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.