Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МИРОНҚУЛ ҲАЁТИДАГИ МУАММОЛАР

Баланд тоғлари, намхуш ҳавоси, шифобахш булоқлари, меҳмондўстлиги ҳамда бошқа дилтортар истироҳат боғлари билан ажралиб турадиган Миронқул қишлоғи ўз равнақини топиб, кундан-кунга чирой очмоқда.

Албатта, бундай жойни қанчалар таърифласак шунчалар камдек туюлаверади. Лекин афсуски қишлоқда баъзи бир камчиликлар ҳам йўқ эмас. “Қишлоқнинг турмуш ҳаёти яхши, аммо истисноли жойи шундаки, қишлоқ поликлиникаси хароба ҳолга келиб, ҳозирги замон талабларига жавоб бермайди. Бизнинг қишлоғимизда янги, чиройли поликлиника қурилишини, шинам ва иссиқ бўлишини хоҳлаймиз, бу қишлоқ аҳлини азалий орзуларидан бири ҳисобланади”, дейди 25 йилдан ошиқрорқ мана шу ерда халққа беминнат хизмат қилиб келаётган катта ҳамшира Ражаббиби Аминова. Шу ўринда айтиш жоизки, шу вақтгача дорихона йўқлиги учун аҳоли қийналмоқда, дори-дармон керак бўлса шаҳарга тушишга, шаҳарга тушиш учун автомобил билан бориш ва албатта йўл кира тўлашга тўғри келади.

–Дорихона қурилишини биз жуда ҳам истаймиз, агар қурилганида жуда яхши иш бўлар эди, халқимизнинг бир муаммоси барҳам топилар эди,-дейди қишлоқнинг малакали шифокорларидан Сайёра Содиқова.

Қишлоқнинг яна бир муаммоси шундан иборатки, йўлларнинг нотекислигидан халқ азият чекмоқда. Бир неча марта йўлларнингг ғадир-будурини тўғрилаш мақсадида халқ томонидан ҳашарлар ўтказилиб келинмоқда, лекин ёмғир ёғса тамом, яна аввалги ҳолига қайтади. Бундан ташқари йўл четларида транспорт кутиш учун бекатлар қурилмаган. Қишнинг қоридан, баҳорнинг ёмғиридан, ёзнинг иссиғидан, кузнинг шамолидан соғлигимизни асраш мақсадида бекатлар қурилишини истайди қишлоқнинг ёшу қариси. Бу ер одамларининг азалий орзуларидан яна бири бўлмиш автобус масаласи. Агар автобус келса, жуда ҳам зўр иш бўлар, айниқса талабаларга моддий томондан ёрдам қилинган бўлар эди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб белгиланганлиги муносабати билан юқорида айтиб ўтилган муаммолар ечим топишини жуда истаймиз.

Ситорамоҳ ИСАЕВА, коллеж ўқувчиси


Дата добавления: 24/03/2017 11:51;   Просмотров: 1500
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку