Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ "ҚУРИҚЛАШ " ХИЗМАТИНИНГ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШДАГИ РОЛИ

Бугунги кунда мустақил диёримизни ҳимоя қилишда, элнинг осойишталиги ва тинчлигини сақлашда, қўриқланаётган объектларнинг ишончли қўриғи ва хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашда юртимизнинг мард ва жасур ўғлонлари астойдил хизмат қилиб келмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018йил 12 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-4060-сонли қарорига асосан жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш бўйича фаолият самарадорлигини ошириш, шунингдек, мулкка бўлган тажовузни профилактика қилиш ва олдини олишда аҳолининг замонавий ахборот коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида "Хавфсиз хонадон" концепцияси жорий этилди.
Ушбу консепцияга асосан 2022 йил 31 декабрга қадар республиканинг барча ҳудудларида Тошкент шаҳрида амалга оширилган техник қўриқлаш ва ҳаракатланиш пунктларига хабарни узатиш ва марказлашган кузатувнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич жорий этилади.
2019 йил 1 январдан бошлаб шундай амалиёт жорий этилганки, унга кўра жисмоний шахсларнинг уй-жойлари ва хонадонларига уларга қўриқлаш хизматини кўрсатиш мобайнида фойдаланишга бериладиган қўриқлов техник воситалари жиҳозларини ўрнатиш ҳамда бепул техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажаришни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Жамоат хавфсизлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини қўриқлашни тўлақонли таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати томонидан ҳудудларда патрулликни ташкил этиш билан боғликликда видеокузатув бутун комплексидан фойдаланилади.

Д. Юсупов,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси сиртқи таълим факультети
тингловчиси


Дата добавления: 12/07/2019 11:09;   Просмотров: 786
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку