Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МЕҲРОБОДДА ИШ ҚИЗҒИН

Туманда "Обод қишлоқ" дастурини амалга ошириш учун Меҳробод ҳамда Илонсой қишлоқлари танланган.

Бугунги кунда Меҳробод қишлоғида 410 хонадонда 2232 нафар аҳоли истиқомат қилади. Дастур доирасида 183 та уй-жойларнинг фасад қисмини таъмирлаш учун 2 миллиард 47 миллион сўм хонадон эгалари маблағлари, кам таъминланган 4 та хонадон учун 40 миллион сўм ҳомий ташкилотлар ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ва ҳудуддаги 1 та кўп қаватли уй-жойнинг том қисми ва фасадини бажариш учун 168 миллион сўм банк кредит маблағлари йўналтирилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда аҳоли хонадонлари таъмирланиб, кўп қаватли уй-жой фойдаланишга топширилди. Ҳудудда 35-умумий ўрта таълим мактаби биноси мукаммал таъмирлаш (объектда 70 фоиз иш бажарилган), 50 ўринли МТМни реконструкция қилиш (объектда 70 фоиз иш бажарилган), ҚВП биносини оилавий поликлиникага айлантириш (объектда иш 100 фоиз бажарилган) ҳамда тоза ичимлик суви иншооти қуриш (объектда иш 60 фоиз бажарилган) дастурга киритилган.
Қишлоқ ҳудудидаги 5,5 километр (10-6-0,4кВт) электр тармоғи, 1 та ТПни модернизация қилиш ҳамда 3 та янги ТП ўрнатишни "Ўзбекэнерго" АЖ маблағлари ҳисобидан амалга ошириш белгиланган ва ишлар тўлиқ охирига етказилди.
Маиший хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари қуриш учун тадбиркорларга ер ажратилган.
Тумандаги Илонсой қишлоғида ҳам дастур доирасида 45 та уй-жой фасад қисми таъмирланиши (562 миллион сўм) хонадон эгалари маблағлари ҳисобидан, 2 та хонадон уйлари (20 миллион сўм) ҳомий ташкилотлар ҳамда маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан бажарилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу ишлар бошланиб, аҳоли хонадонлари таъмирланмоқда.
Ҳудудда 75 ўринли янги мактабгача таълим муассасаси ҳамда тоза ичимлик суви иншооти қуриш дастурга киритилган ва таъмирлаш-қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Илонсой ҳудудидаги 0,85 километр (10-6-0,4 квт) электр тармоғи ва 1 та ТП модернизация қилиш "Ўзбекэнерго" АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда ишлар тўлиқ охирига етказилди.
"Ўзтрансгаз" АЖ томонидан 105 дона суюлтирилган газ баллонлари белгиланган бўлиб, бу иш ҳам тўлиқ бажарилди.
Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан таъмирланиши белгиланган 15,6 километр қисмига асфальт ётқизилди.
Бундан ташқари, хизмат қўрсатиш ва сервис объектларини қуриш бўйича туман маҳаллий бюджетдан 300 миллион сўм маблағ ажратилиб, маҳалла маркази, савдо дўкони ва ҳаммом қуриш бўйича ер майдони танланиб, тегишли қарор қабул қилинган. Ҳозирги кунда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Қ.ҚУРБОНОВ,
туман ҳокимининг ўринбосари
(«Зарафшон» газетасидан олинди)


Дата добавления: 21/09/2018 12:39;   Просмотров: 1067
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку