Ёшликдан менда болаларга яхшилик қилиш, мурувват кўрсатиш одат бўлиб қолган. Ҳар куни ишга боришдан аввал маҳалламиз дўконига кириб озроқ конфет оламанда, чўнтакларимга соламан.
Кейин йўлма-йўл кичкинтойларга шира улашиб кетавераман. Гарчи ҳозир ёшим анчага бориб қолган бўлсада бу одат мени тарк этгани йўқ. Бир пайтлар қўлимдан конфет олганларнинг аксарияти улғайиб, иккита-учта болали, ёки набирали бўлган. Ҳозир улар мени ҳар кўрганида қуюққина саломлашади. Бундан ўзимда йўқ хурсанд бўламан. Шунга айтсалар керакда: "Меҳр абадий қолур!". Болаларим, набира-ю эвараларим кўп. Лекин, жажжи кичкинтой болаларни кўрсам хурсанд бўлиб, уларга ҳам болаларимга бераётган меҳримни улашгим келади. Қани энди ҳаётда шундайлар кўп бўлса. Юртимиз янада обод бўлиб, фарзандлар ҳам мурувватли бўлиб ўсишарди, дейди баъзилар мени кўрсатиб. Кўча-куйда болаларни кўрсам албатта, уларни конфет ёки бирон бир ширинлик билан сийлайман. Болажонлар кўзларини мултиллатиб раҳмат деган сўзларидан тўлқинланиб кетаман. Шуларни уйлаганимда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) нинг айтиб кетган ўгитлари ёдимга келди. "Мўминниг нияти қилган ишидан афзалроқдир. У бир амални солеҳ қилса, қалбида нур пайдо бўлади". Балким бу нур меҳрдан бўлса керак. Бахтимизга болажонлар соғ-саломат бўлсинлар! Ахир улар келажагимиз-да!
Қ. МУАЗЗАМОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.