Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Менда коронавирус аломатлари йўқ, лекин профилактика учун қандай чора тадбирлар кўришим керак? — долзарб саволларга аниқ жавоблар қайтарилди

Кеча АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида ўтказилган брифингда пандемия билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарилди:

Савол: Менда коронавирус аломатлари йўқ, лекин профилактика учун қандай чора тадбирлар кўришим керак?

Жавоб: Биринчи навбатда суюқлик ичиш — бу барча учун умумий тавсия ҳисобланади.

Овқатланиш рациони оқсил ва витаминларга бой бўлиши лозим. Таркибида витаминлар тутган цитрус мевалар ва сабзавотлар истеъмол қилиш мумкин.

Бундан ташқари шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш ишончли профилактик усуллардан бири ҳисобланади. Яъни қўлларни мунтазам совун билан ювиш, 1 марталик қоғоз салфеткалардан фойдаланиш, ниқоблардан фойдаланиш ва уларни ҳар 2 соатда алмаштириб туриш, хоналар ва буюмлар юзаларини дезинфекция қилиш лозим.

Савол: Ўсма касаллиги мавжуд бўлган бемор сифатида COVID-19 тўғрисида нималарни билишим лозим? Химиотерапия оламан.

Жавоб:  Ўсма касаллиги ва унинг даво чоралари иммун тизимини бир мунча пасайтириши мумкин, аммо даволаниш якунида кўпчилик беморларда иммун тизими қайта тикланади.

Ўсма касаллиги мавжуд бемор COVID-19 касаллиги фонида энг самарали ҳимоя йўли: тавсияларга амал қилиш, яъни ижтимоий масофа сақлаш ва шахсий гигиена қоидаларига амал қилишингиз лозим.

Агар сиз ўсма касаллигида ўтказилган даво чоралари COVID-19 касаллигига чалиниш хавфини ошириши ҳақида хавотирда бўлсангиз, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.


Дата добавления: 11/10/2020 12:09;   Просмотров: 817
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку