Яқинда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ташаббуси билан Равонак қурилиш ва саноат касб-ҳунар коллежида туман бандликка кўмаклашиш Маркази томонидан “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Унда тумандаги 40 га яқин корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги 190 тадан зиёд бўш ва квота иш ўринлари билан қатнашдилар.
Меҳнат ярмаркасида коллеж битирувчилари, 270 нафардан зиёд ишсизлар, жумладан, жазо муддатини ижро этиб қайтган, муддатидан олдин шартли равишда фоиз асосида жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган, махсус ҳисобда турувчилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан захирага бўшатилган фуқаролар иштирок этиб, уларнинг айримлари ўзларига маъқул иш ўринларига эга бўлишди ва шу жойнинг ўзида улар билан шартномалар тузилиб, меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилди. Шунингдек, тадбир қатнашчиларига меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Норов иштирок этди.
Тошпўлат ЮСУПОВ
СУРАТДА: тадбирдан кўриниш акс этган.
Сурат муаллифи Б.ҚОДИРОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.