Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ҲИМОЯЛАНАДИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ўтган йилнинг 22 декабрь санасидан амалга жорий этилган эди.

Жойларда ушбу Қонуннинг мазмун моҳиятини жамоатчиликка кенг тарғиб қилиш бўйича ўқув семинарлари ташкил этилмоқда. Туман тиббиёт бирлашмасида ҳам тармоқ касаба уюшмаси томонидан тизимга кирувчи ДПМ касаба уюшмаси қўмитаси раислари иштирокида ўқув семинари ўтказилди. Унда вилоят касаба уюшмалари бирлашма Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири У.Каримов йиғилганларни Қонун билан таништириб, унинг аввалги қонундан қандай афзалликлари борлиги хусусида тушунча берди.

Таъкидландики, мазкур қонуннинг келажакдаги иқтисодий-ижтимоий ва ҳуқуқий таъсири бу, биринчидан, меҳнатни муҳофаза қилишни республика, тармоқ ва ҳудуд даражасида тўғри ташкил этишни таъминлайди, иккинчидан, иш берувчи билан ходим масъулияти оширилади, учинчидан, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорат органларининг аралашувисиз, соҳадаги тадбирларни тўғри ташкил қилишда иш берувчининг қизиқишини оширади, тўртинчидан, касб касалликлари ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олди олиниб, ташкилотнинг иқтисодий ҳолати ўсишига сабаб бўладиган ҳамда ходимларнинг, шу жумладан, вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.

Ф. САИДОВ, туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси


Дата добавления: 08/03/2017 16:40;   Просмотров: 1430
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку