Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

"МЕН ҲАМ УЙЛИ БЎЛАМАН..."

Муҳтарам юртбошимизнинг "Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан танишиб, ниҳоятда руҳланиб кетдим. Чунки ушбу ҳужжатда "Обод қишлоқ" дастурига киритилган аҳоли пунктларида шунингдек, аҳоли зичлиги юқори бўлган ва зарур муҳандислик - транспорт коммуникациялари билан таъминланган ҳудудларда тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар ички ишлар органлари ходимлари учун ҳам берилиши, биз, осойишталик посбонлари учун қувонч олиб келди.

Мен қатор йиллардан буён туман ички ишлар бўлимида меҳнат қилиб, алоҳида уй-жойга эҳтиёжим каттадир. Имкониятдан фойдаланиб, қишлоқ жойлардаги арзон уй-жойларни сотиб олиш учун 20 йил муддатга бошланғич бадали 10 фоиз миқдорида белгиланган. Бундай ғамхўрлик учун биз, уй-жойга муҳтож шахслар Президентимизга чексиз миннатдорчилик билдирамиз.
Хуллас, таъкидлаш жоизки бизнинг мустақил, келажаги буюк мамлакатда "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари аҳолининг бугунги кундан рози бўлиб яшашга, эртанги кунга ишончни ортишига хизмат қилмоқда.
Энг муҳими, мен ҳам уйли бўламан.

Шоҳрух ҲАМРОҚУЛОВ, туман ички ишлар бўлимининг жамоат тартибини сақлаш инспектори,
Хаймар қишлоғи


Последнее редактирование: 14/12/2018 15:52;   Просмотров: 987
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку