Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 15 февраль куни бўлиб ўтган мажлисида Сенат Кенгашининг "Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида" ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсақоллари) сайлови жорий йил май ойида ўтказилади. Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси, сайловга доир сайлов бюллетени намунаси тасдиқланди. Аҳолининг ушбу сайловга оид билим ва тушунчаларини ошириш мақсадида газетамизда "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида" ги қонундан айрим моддалар бериб борилади.
1-модда. Ушбу қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги, овуллардаги маҳалла фуқаролар йиғини (бундан буён матнда фуқаролар йиғини деб юритилади) раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
4-модда. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишнинг асосий принциплари
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)сайловини ташкил этиш ва ўтказиш ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенг сайлов ҳуқуқи принциплари асосида амалга оширилади.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.